Асосий мазмунга ўтиш

Испания Суперкубогининг тақвими эълон қилинди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Тўқнашув саналари маълум

Испания Футбол федерацияси Испания Суперкубоги мусобақасининг тақвимини эълон қилди.

Турнир Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтади. Бу мамлакат бешинчи марта кетма-кет Испания Суперкубогига мезбонлик қилади.

7 январь куни ярим финалда "Барселона" ва "Атлетик" тўқнаш келади. "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги баҳс эса 8 январь куни бўлиб ўтади. Финал беллашуви эса 11 январь санасига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги чемпион — "Барселона".

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ