Италия чемпионати 9-тур рамзий жамоаси. Термага

22-24 октябрь кунлари Италия чемпионатида 9-тур баҳслари ўтказилди. Беллашувларда ўзини кўрсатган футболчилар рамзий жамоаларга киритилмоқда.

Статистика билан шуғулланувчи Whoscored.com нашри А Серия тур рамзий жамоасини тақдим этди. Термадан "Рома" ҳимоячиси Жанлука Манчини ҳам ўрин олган. 

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо шогирдлари 9-тур ўз уйида "Наполи" билан куч синашиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 87-дақиқада Тэмми Абрахам ўрнига захирадан майдонга тушди.

Қуйида Whoscored.com нашри А Серия 9-тур рамзий жамоаси билан танишишингиз мумкин:

FCiDZm2XsAIDgEr

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар