Италия нашри: Элдор Шомуродов борасида анча жиддий таклиф бор

Трансферлар мавсумида кўпчиликнинг эътибори ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга қаратилмоқда. Сабаби "Женоа" ҳужумчисига бўлган қизиқиш борасидаги хабарлар тобора кўпайди.

Шомуродовга "Рома" томонидан қизиқиш бўлаётганидан хабарингиз бор. Кун ора ушбу трансфер атрофида маълумотлар учраёпти. Бугун ҳам Италия томонларида юқоридаги каби хабарларнинг навбатдагиси янгради.

iltempo.it нашри римликларнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиш бўйича қарори ҳали кучида эканлиги ва бу трансфер қанчага баҳоланаётгани борасида маълумот чиқарди. Ёзилишича, 26 ёшли Элдор Шомуродов "Рома" клуби раҳбари ва бош директори Тиаго Пинтонинг эътиборига тушган.

Юқоридаги манбанинг маълум қилишича, "Рома" аллақачон "Женоа" билан алоқа ўрнатган. Футболчи тахминан 15 миллион еврога баҳоланяпти. Шомуродовнинг кўчиб ўтиши дастлаб ижара асосида амалга оширилиши ва кейинчалик сотиб олиниши мумкин.

Аввалроқ Жозе Моуриньонинг ўзи ҳамюртимизни янги жамоасида кўришни хоҳлаётгани борасида гаплар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Manzilsiz Yo’llar
24/07/2021 15:45
Omad Eldor
&
Турсун Ғани
23/07/2021 23:03
Рома охир оқибат Элдорни Жозе Маурга олиб берса керак. Мақсадлари жиддий шекилли. Элдорга фақат тилагим голлар уришдан тўхтамасин. Шу йўсинда давом этгин Элдоржон.... олға..... сен ҳали кўпларни маҳлиё этасан ўз ўйининг ва голларинг билан.
&
Ашуров Бахтийор
23/07/2021 21:00
Насиб этса Шомуродовни бозори чаққон бўлади.Олғаи Элдоржон!!!