Италия терма жамоаси ҳимоячиси бу йил бошқа футбол ўйнолмайди

Римнинг "Рома" клуби ва Италия терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Леонардо Спинаццола бу йил бошқа майдонга тушолмайди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага қараганда, шифокорлар 28 ёшли футболчи сафга қайтиши учун тахминан 6-7 ой вақт талаб этилишини айтишмоқда.

Спинаццола “Евро-2020”нинг чорак финалидан ўрин олган Бельгияга (2:1) қарши ўйинда жиддий жароҳат олган эди.

Леонардо ўтган мавсум "Рома" сафида жами 39 ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар