Италия ва Аргентина ўртасидаги ўйин Марадонанинг хотирасига бағишланади

Европа чемпиони Италия терма жамоаси ва Америка кубоги ғолиби Аргентина термаси ўртасида яқин келажакда ўйин бўлиб ўтиши мумкин.

Италия ва Аргентинанинг футбол федерациялари ушбу ўртоқлик учрашуви ҳақида музокара олиб боришмоқда. Таъкидлаш керакки, ушбу баҳс марҳум Диего Марадона хотирасига бағишлаб ўтказилади.

Томонлар ҳозир музокараларнинг якуний босқичида. Бундан олдинроқ ўйин 2022 йилда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Италия “Евро-2020” финалида Англияни, Аргентина эса Америка кубоги финалида Бразилияни мағлубиятга учратди. Эътиборлиси, ҳар иккала ғолиб терма жамоа ҳам финалларни рақиб майдонида ўтказди ва бош совринни қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар