Жаъфар Ирисметов: "Дердийокнинг ўрнига бошқа ҳужумчи қидиряпмиз"

“Пахтакор” клуби ҳам яқинда ёзги йиғинни бошлади. Клуб спорт директори таркибдаги ўзгаришлар ҳақида қисқача шундай дели:

- Йиғинимиз пандемия сабабли бир кун кейинга сурилди. Чунки тест топширгандик. Худога шукр, ҳаммада яхши чиқди. Машғулотлар қизғин равишда давом этяпти.

Таркибда ўзгаришлар албатта бўлади. Одил Ҳамробеков қайтган ва биз билан машғулотларда қатнашиб турибди. Одил билан шартномани янгилаб олиш борасида яна музокаралар олиб боряпмиз.

Ўзинглар биласизлар, бизга ҳужумчи керак. Дердийок кетганидан кейин ўрнига бошқа ҳужумчини қидиряпмиз. Худо хоҳласа, янгилик бўлиб қолади. Бу борада бир-иккита ўйинчилар билан музокара олиб боряпмиз. Агар бу йил ололмасак, келаси йили олишга ҳаракат қиламиз, - деди Ирисметов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!