Жаҳон чемпионатидан бир қадам ажратиб турибди

Иорданияда давом этаётган гандбол бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди. Айни пайтга келиб, гуруҳ босқичи якунланди ва асосий ўринлар учун кураш бошланди.

Гуруҳ босқичида тўртинчи ўринни эгаллаган жамоамиз 5-8-ўринлар учун курашадиган босқичда қатнашмоқда. Таъкидлаш жоиз, бу галги қитъа биринчилигида 1-6-ўринларни эгаллаган жамоалар жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятига эга бўлишади.

Жамоамиз 5-ўрин учун кечадиган баҳсда мезбонларга қарши майдонга чиқадиган бўлди. Ушбу беллашув эртага Тошкент вақти билан 15:00 да старт олади. Юқорида таъкидланганидек, ғолиб ЖЧ йўлланмасига эга бўлишини инобатга олсак, бу ўйин биз учун финалга тенг дейиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бунгача гандболчиларимиз 1997 йил илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этишган. Эртанги ғалаба қизларимизни 24 йиллик узоқ кутилган мундиалга олиб чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)