Флик "Атлетико"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик "Атлетико"дан (0:2) учралган мағлубиятга қарамай, жамоа имкониятларини юқори баҳолади.
"Биз ютқаздик, лекин бир нечта жуда яхши вазиятлар яратдик. Таслим бўлиш ниятида эмасмиз. Гол уриш учун имкониятларимиз етарли эди.
Биз ўзимизга ишонамиз. Камчиликда ўйнаган бўлсак ҳам, жуда яхши ҳаракат қилдик. Ҳимояланиш осон эмасди, аммо шунга қарамай вазиятлар яратдик", — деди мураббий.
Маълумот учун, жавоб учрашуви 14 апрель куни Мадридда бўлиб ўтади.
Фикрлар