Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчисини ишдан бўшатишди

Яқин ўтмишнинг машҳур ҳужумчиларидан бири Диего Форлан Уругвайнинг иккинчи дивизионида иштирок этувчи "Атенас" клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди.

42 ёшли мутахассис “Атенас”ни жорий йилнинг март ойидан буён бошқариб келаётган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йил охирига қадар имзоланган эди.

"Атенас" клуби айни дамда 12 турдан сўнг Уругвай иккинчи дивизионида 5-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Диего Форлан 2002-2014 йилларда Уругвай терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. У "ЖЧ-2010"нинг энг яхши футболчиси ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар