Жамшидбек Нажмиддинов эртанги жанги олдидан нималар деди?

Тошкент вақти билан 17 октябрь тонгида Америка Қўшма Штатларининг Бруклин шаҳрида жойлашган "Barclays Center" аренасида Triller компанияси томонидан ташкил этилаётган профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Эътиборлиси, унда ўзбекистонлик боксчи Жамшидбек Нажмиддинов ҳам ўзининг океан ортидаги дебют жангини Уилл Мадерага қарши ўтказади. Мазкур баҳс олдидан боксчимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен жуда мамнунман. Америкада жанг қилиш имкониятини узоқ вақтдан бери кутаётган эдим. Мен ўзимдаги энг зўр маҳоратни кўрсатаман. Тўғриси рақибим Мадера ҳақида ҳеч нарса билмайман. Мен ким билан бўлмасин жанг қилишни хоҳлайман. Бу ерга шунчаки осон жанглар учун келмадим. Нью-Йоркда жанг қилиш жуда ажойиб ва бу мени ўзимни кўрсатишга ундайди. Ўзимга ишончим баланд ва жангда 5 ёки 6-раундда ғалаба қозонишимга ишонаман",-дейди Нажмиддинов.

Манба: Boxingscene.com

Жамшидбек Нажмиддинов Америка Қўшма Штатларидаги жанги олдидан вазн ўлчаш маросимида иштирок этди (видео)

Райан Гарсиянинг бу сафарги жанги ҳам қолдирилди. У қўлида жарроҳлик амалиёти ўтказади

Бугун бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтади. Баҳсларни қандай томоша қилиш мумкин?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар