Жасур Яхшибоев ЕЧЛ учрашувларида майдонга тушадими?

Бир неча кун олдин Европа яшил майдонларида тўп тепиб келаётган легионеримиз Жасур Яхшибоев "Шериф" жамоаси сафига бориб қўшилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Молдова клуби ҳамюртимизни Европа чемпионлар лигаси учрашувлари учун қайдномасига киритди ва УЕФА сайтида рўйхатдан ўтказди. Эндиликда Яхшибоев еврокубокларда "Шериф" шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, клуб "D" гуруҳида "Реал", "Интер" ва Киевнинг "Динамо" жамоалари билан кейинги босқич йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

image_2021-09-04_19-27-31

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
04/09/2021 23:00
Жасур Яҳшибоев имкон топиб шу Интер, Реал Мадрид ва Динамо Киевларга қарши майдонга тушса ва голлар уруб ззини яҳши томондан кўрсатса ҳудо ҳоҳласа ошиғи олча бўлиб кетади. Омад Жасурга. Биз унинг ўйинлари ва голларидан фаҳрланиб юришни истаймиз. Олға Жасур давринг келди. Даврон энди сеники укам. Олғааа...

⚽️FANAT M-YU⚽️
04/09/2021 19:49
Agar adashib Inter va Realga gol urib qolsa bormi doppingni osmonlarga otovir ey o‘zbegim
Shavkat Pardaev
04/09/2021 22:53
Адашиб эмас мантиқли гол уришига ишонаман.