ЖЧ саралаши. Норвегия Исроилни янчиб ташлади. Холанддан бу гал хет-трик
Bilolbek Imomov
Беллашув ўз ниҳоясига етди
Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Норвегия - Исроил жамоалари ўртасидаги баҳсда майдон эгалари 5:0 ҳисобида рақибини мағлубиятга учратди.
Супер формага кириб олган "Манчестер Сити" ҳужумчиси бу гал хет-трик муаллифи бўлди. 25 ёшли форвард 27, 63 ҳамда 72-дақиқаларда голлар уриб, жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди. Қолган икки голни эса Исроилнинг икки футболчиси ўз ҳисобига ёздириб қўйган ҳолда, автогол муаллифи бўлди.
Эрлинг ушбу голлари орқали терма жамоа сафидаги голлари сонини 51 тага етказиб олди.



Изоҳлар (0)