Жеррардни АПЛга қайтаришмоқчи

Глазгонинг "Рейнжерс" клуби бош мураббийи Стивен Жеррард "Астон Вилла"ни бошқариши мумкин.

Журналист Хамиш Азул ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, Жеррард "Астон Вилла" тарихидаги энг кўп маош олувчи мураббийга айланади. Бироқ бу борадаги энг асосий омил унинг премьер-лигада ишлашга хоҳиш билдиришида.

41 ёшли Жеррард қўл остида "Рейнджерс" ўтган мавсум Шотландия чемпионлигини қўлга киритди. Унга АПЛ бегона эмас. Стивен "Ливерпуль" сафида узоқ йиллар тўп сурган ва кўплаб совринларни қўлга киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар