Жоржиньо: "Бразилия орзуларимни рўёбга чиқариш имконини бермади"

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси - Жоржино миллати ва нега Италия терма жамоасини танлагани ҳақида батафсил сўзлаб берди.

"Италия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш мен учун улкан шараф. Термадан таклиф тушганида, кўп ўйлаб ўтимадим. Бразилия менга орзуларимни амалга ошириш имконини бермади. Италия эса, миллий терма жамоага тўп суриш имкониятини ўзи тақдим этди. Тўғри, балки бобом италиялик бўлгани қўл келгандир.Мен ўзимни италияндек ҳис қиламан. Бу мамлакатни кундан кунга кўпроқ яхши кўриб қоляпман."

Эслатиб ўтамиз, Жоржиньо Италия терма жамоаси сафида якунланган Европа чемпионатида ғолиб чиқди. "Челси" билан Европа чемпионлар лигаси олтин медалига эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!