Камавингага даъвогар ҳам, “Реал” белгилаган нарх ҳам маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасининг икки гранди – “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” клублари “Реал”га керак бўлмай қолган франциялик ярим ҳимоячи Эдуардо Камавингага жиддий қизиқиш билдиряпти.

 Яна икки жамоа – “Челси” ва “Тоттенхэм” 23 ёшли футболчи атрофидаги вазиятни кузатиб боришни маъқул кўрмоқда.

 Шунингдек, “Пари Сен-Жермен” раҳбарияти футболчини Францияга қайтариш вариантини жозибадор, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Камавинга катта эҳтимол билан фаолиятини айнан Англияда давом эттиради. “Қироллик клуби” Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси учун  60 миллион евро талаб қилади.

Хабар қилинишича, Премьер-лигага ўтган тақдирда футболчи ҳафтасига 200-250 минг фунт (230-280 минг евро) миқдорида маош талаб қилиши мумкин.

Камавинга 2021 йилдан бери “Реал”да ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!