Клопп

Уэльслик ярим ҳимоячи Аарон Ремзи “Ювентус”ни тарк этиб, АПЛга йўл олиши мумкин.

ESPN нашри тарқатган хабарга қараганда, 30 ёшли футболчига “Ливерпуль”дан таклиф бўлмоқда. Уни шахсан жамоа бош мураббийи Юрген Клопп таркибда кўрмоқчи. Ўз навбатида “кекса синьора” ҳам маошларга тушаётган оғирликни камайтириш учун Аарон билан хайрлашишга тайёр.

Маълумот учун, Рэмзи “Ювентус” сафига 2019 йил “Арсенал”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум А Серияда бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×