Клопп “Сити”нинг чемпионлигини тан олмади

Англия премьер-лигаси мусобақа жадвалида учинчи ўринда бораётган “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп пешқадам жамоа – “Манчестер Сити”дан ўзиб кетиш имконияти борлигини таъкидламоқда.

Ҳозирча, кетма-кет 11 маротаба ғалаба қозонган манчестерликлардан иккита кам ўйин ўтказган ливерпулликлар биринчи ўринда бораётган Хосеп Гвардиола шогирдларидан 12 очкога ортда қолмоқда.

- Қишдаги пешқадамлик премьер-лига ғолиблигини бермайди. “Сити” ҳаммадан ўзиб кетди, улар бунга лойиқ, лекин биз бир уриниб кўрайлик. Фақат битта жамоа чемпион бўлади.  Ҳал қилувчи палла апрелга тўғри келади. Кимнидир қувиб етишнинг ягона усули барча учрашувларда ғолиб чиқишдир, лекин бу осон эмас, - деди Юрген Клопп.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×