Асосий мазмунга ўтиш
Кроос Гюлерга бўлган танқидларга кескин жавоб берди

Кроос Гюлерга бўлган танқидларга кескин жавоб берди

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Арда Гюлер Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалида ПСЖга қарши учрашувдан (0:4) сўнг танқидларга учраган эди. Унга собиқ жамоадоши Тони Кроос жавоб қайтарди.

"Агар сизда чизиқлар орасида ўйнай оладиган футболчи бўлса, баъзи дуэлларда ютқазганига кўз юмиш мумкин. Энг муҳими — у ўз вазифасини яхши англайди ва жамоанинг ҳимоявий ҳаракатларида қатнашади.

Алонсо унга ҳозирча кўп ўйин амалиёти беряпти. Арда ўтган мавсумёқ тактик жиҳатдан тайёр эди, бугун эса жисмоний томонлама ҳам бир поғона юқорилади" – деди Кроос "Einfach mal Luppen" подкастида.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ