Куман “Барса” таклифига кўнмаган вундеркиндни асосий жамоадан ҳайдади!

“Барселона”нинг 18 ёшли футболчиси Курума Мориба асосий таркибдан чиқарилиб, иккинчи жамоага ўтказиб юборилди.

Истеъдодли ярим ҳимоячи ўтган йили биринчи жамоага ўтказилган эди. Якунланган мавсумда у 14 ўйинда иштирок этди ва рақиблар дарвозасига гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

Клуб мутасаддилари унга янги шартнома таклиф қилишди. Бироқ, келиб чиқиши гвинеялик бўлган футболчи белгиланган маош камлиги боис ҳамкорликни узайтиришдан бош тортди.

Шундан сўнг, мураббийлар штаби уни “Барселона В” жамоасига ўтказиб юборди.

Мориба энди бошқа клубга сотиб юборилиши мумкин. Унинг трансфери 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар