Куман

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман яқин орада истеъфога чиқарилмайди.

Каталония клуби президенти Жоан Лапорта, бугун бўладиган "Атлетико"га қарши ўйинда қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъий назар нидерландиялик мутахассисни ишдан олмасликка ваъда берди.

"Натижадан қатъи назар, Куман жамоада қолади. Сиз ишонишингиз керак. Бу бизнинг фалсафамиз.

Бундан ташқари, мураббий "Барса"га инқироз пайтида келганини ҳам инобатга олайлик. Ўртамизда яхши ва самимий муносабатлар бор. Рональд яхши инсон, у мен ҳақимда ҳам шундай фикрда. Ҳаммамиз вазиятни "Барселона" фойдасига ўзгартиришга ҳаракат қиляпмиз ", - деди Лапорта Маrcа нашрига берган инетрвьюсида.

"Атлетико" - "Барселона" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)