Куман

"Барселона" клуби бош мураббийи Рональд Куман қачон ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди.

“Қачонки менинг хабарларим футболчиларга етиб бормаса, мен бу клубни тарк этаман.

Шундан кейин мен айтаман: "Бўлди, менга етади". Аммо ҳозир бундай эмас. Ҳар куни футболчиларим билан майдонда бўлганим мен учун яхши кун, шунинг учун мен ҳам ҳозир клубдаман.

Бу ерда ҳурмат бор. Бу ердаги одамлар ақлдан озган эмас. Улар клубдаги вазиятни билишади ва ёш футболчиларни олиб келганимдан хурсанд”, - деди нидерландиялик мутахассис.

Куман бошқарувидаги "Барселона" Ла Лигада 8 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)