Куман катта гапириб қўйди

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман клуб тарихида ўзининг ўрни юқори экани ҳақида гапирди.

- Ҳозир Жоан Лапорта билан муносабатим яхшиланди, бироқ ўтган ҳафта хунук воқеа юз берди. У бош мураббий вазиятни тўлиқ назорат қилолмайди, - деди. У кўп гапириб юборди. Доим муносабатларга ойдинлик киритиш керак. Мен “Барселона”ни шуғуллантиришга тайёрман. Менда муаммо йўқ. Мен туфайли жамоанинг келажаги бор, - деди Рональд Куман.

Нидерландиялик мутахассис ўтган мавсум бошидан бери Каталония клубини бошқармоқда. Унинг шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади. Жоан Лапорта ёзда унинг ўрнига бошқа мутахассис таклиф қилишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!