Ла Лига учрашувларига қачондан мухлислар киритила бошлайди?

Испания соғлиқни сақлаш вазири Каролина Диас Ла Лиганинг янги мавсум биринчи туридан бошлаб, яъни август ойида мухлислар стадионларга қайтишини тасдиқлади.

“Август ойида Ла Лиганинг бошланиши билан мухлисларнинг стадионларга киришига рухсат берилади”, - деди Каролина Диас.

Deportes Cuatro хабарига кўра, дастлаб стадионларнинг максимал бандлик даражаси 75 фоизни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, ортда қолган мавсум Испания чемпионатида "Атлетико" ғолибликни қўлга киритди. Кучли учликдан "Реал" ва "Барселона" жой олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)