Легионеримиз ойнинг энг яхши футболчиси!

Тожикистон чемпионатида “Эсхата” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Акобир Тўраев учун июнь ойи омадли кечди. Боиси, ўзбекистонлик ҳужумчи ўз ҳисобига учта гол ёзиб қўйишга эришди.

Жорий мавсумда Тўраевнинг голлари сони 8 тани ташкил қилган ҳолда у тўпурарлар пойгасида қатнашяпти. Натижада Тожикистон футбол лигаси томонидан Акобир Тўраев июнь ойининг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилди. Шунингдек, “Истиқлол” клуби устози Виталий Левченко ойнинг энг яхши мураббийи, бўлди.

тураев_2

Қизиғи, 4 июль куни Левченко бошчилигидаги “Истиқлол” жамоаси айнан Акобир Тўраев тўп тепаётган “Эсхата” билан куч синашади. Айни пайтда легионеримизнинг клуби мусобақа жадвалида иккинчи ўринни банд этиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар