Левандовски бошқа суперклубга ўтади

“Бавария”нинг асосий тўпурари Роберт Левандовски ёзги трансферлар вақтида Англия чемпионатига кўчиб ўтиши кутиляпти.

Польшалик ҳужумчининг агенти Пини Захавига “Манчестер Сити” жиддий қизиқиш билдираётганини маълум қилди ва у бу трансфер бўйича ишлашга тайёр.

Маълумотларга қараганда, ўткир ҳужумчига эҳтиёж сезаётган “шаҳарликлар” Левандовскини мавсум якунланиши билан ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Бавария” аввалроқ,  33 ёшли польшалик тўпурар кетишни истаса, уни 60 миллион евро атрофидаги суммага қўйиб юборишга розилигини билдирганди.

Левандовски мюнхенликлар сафида 2014 йилдан бери ўйнаяпти ва унинг ҳозирги келишуви 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!