Левандовски Месси ва Роналдуни ўзаро таққослади

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски замонамизнинг энг кучли икки ҳужумчиси - Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни таққослади.

"Мен Роналдуни меҳнати учун ҳурмат қиламан. Мессига ҳаммаси осон кўринади. Менимча, Криштиану муваффақияти учун кўпроқ меҳнат қилган", - деди Левандовски Goal.com нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски бу йилги “Олтин тўп” мукофотида айнан Мессига имкониятни бой берди.

Польшалик футболчи жорий мавсум “Бавария” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 30 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!