Левандовски ўзига суперклуб танлади

“Бавария” тўпурари Роберт Левандовски фаолиятини “Реал”да давом эттиришга розилик берди.

Маълумотларга қараганда, польшалик ҳужумчи Мюнхен клуби билан амалдаги шартномасини узайтирмайди ва Испания чемпионатига кўчиб ўтишни истамоқда.

“Қироллик клуби” Роберт Левандовскининг мақсадидан хабардор, бироқ ёзда уни сотиб ололмайди. Шу боис, мадридликлар 32 ёшли тўпурарни кейинги йил ёзда – Робертнинг “Бавария” билан келишуви якунланишига бир йил қолганида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

“Бавария” айни пайтда Левандовскининг ўрнини босишга қодир ҳужумчи қидиришни бошлаб юборган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар