Левандовски тарихий рекордни янгилаши мумкин, агар...

"Бавария"нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски Мюнхень клубининг собиқ ҳужумчиси Герд Мюллер томонидан 1972 йил Германия чемпионатида ўрнатилган рекордни такрорлади.

Мюллер ўшанда Бундеслигада бир календар йилида 42 та гол урган. Левандовски ҳам айни дамда худди шундай статистикага эга, аммо польшалик футболчида ушбу рекордни янгилаш имконияти мавжуд. Чунки "Бавария" йил охиригача "Вольфсбург"га қарши ўйин ўтказади.

33 ёшли Левандовски жорий мавсум “Бавария” сафида жами 24 та ўйин ўтказиб, 29 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!