Лига 1. ПСЖ аутсайдерни минимал ҳисобда мағлубиятга учратиб, пешқадамга айланди
Bilolbek Imomov
Беллашув ўз ниҳоясига етди
Лига 1нинг 19-туридан ўрин олган илк беллашув ҳам ўз ниҳоясига етди. Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ сафарда аутсайдер ҳисобланган "Осер" билан куч синашиб, минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва яна турнир жадвалида етакчига айланди.
Беллашувдаги ягона ва ғалаба голини 79-дақиқада Усмон Дембеленинг узатмасидан сўнг Брадли Баркола киритди.
Маълумот ўрнида, онлайн турнир жадвалида парижликлар ҳисобида 19 та турдан сўнг 45 очко мавжуд. 2-ўриндаги "Ланс" бу турдаги ўз ўйинини энди ўтказади. Ҳусановнинг собиқ жамоасида эса 43 очко бор.

Изоҳлар (0)