Лингардни Ла Лига чемпиони ўз сафида кўрмоқчи

90min.com нашри тарқатган хабарга қараганда "Атлетико" Мадрид раҳбарияти жамоанинг ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. "Матрасчилар" бу борада "Манчестер Юнайтед" аъзоси Жесси Лингардни кўзлашмоқда.

Эътиборлиси, 28 ёшли англиялик футболчининг хизматларига шахсан жамоа устози Диего Симеоне жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бундан аввалроқ ОАВда Лингардга "Реал", ПСЖ ва "Интер" клублари харидор бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Лингард ўтган мавсум премьер-лигада 19 та ўйинда иштирок этди. У ушбу баҳсларда ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

Лингард МЮ устози Уле-Гуннар Сульшернинг "қора рўйхатига" тушган ва жорий ёзги трансферлар даврида катта эҳтимол билан жамоани тарк этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!