Асосий мазмунга ўтиш

"Ливерпуль" футболчиси учун АПЛнинг учта жамоаси кураш олиб бормоқда

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

Бу ҳақда "ТЕАМtalk" нашри хабар бермоқда

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Кёртис Жонс фаолиятини АПЛнинг бошқа клуби сафида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "ТЕАМtalk" нашри хабар бермоқда.

Манбада ёзилган маълумотга кўра, 25 ёшли хавбек учун бирданига АПЛнинг учта жамоаси курашмоқда. Футболчини "Астон Вилла", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" жамоалари ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Маълум бўлишича, "қарғалар" ёзги трансферлар вақтида сотиб юборилиши мумкин бўлган Сандро Тоналини ўрнига Жонс номзодини кўриб чиқмоқда. 

Кёртиснинг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 40 миллион еврони ташкил этади. Унинг "қизиллар" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Маълумот учун, англиялик футболчи жорий мавсум мерсисайдликлар сафида 30 та учрашувда майдонда ҳаракат қилди ва 1 та голли узатма амалга оширишга эришди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ