"Ливерпуль" раҳбарияти Клоппнинг илтимосини рад этди. Ёхуд юлдуз футболчининг трансфери барбод бўлди

"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар "Ливерпуль"га ўтмайди. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, мерсисайдликлар раҳбарияти 30 ёшли бельгиялик футболчини бош мураббий Юрген Клопп таркибда кўришни ҳоҳлаганига қарамай, уни сотиб олишдан бош тортган.

Немис мутахассиси клуб раҳбариятидан январь ойида Африка Миллатлар кубоги олдидан ҳужум чизиғини кучайтиришни талаб қилганди.

Жорий мавсум Азар “Реал” сафида 15 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!