“Ливерпуль” юлдузи: “Бавария”га ўтгандан “Марсель”га кетганим яхши!
“Ливерпуль” ҳужумчиси Садио Мане жамоасидан кетиши ҳақида хабарлар тарқалганидан кейин “Бавария” сенегаллик футболчига оғиз солди.
Мюнхенликлар 30 ёшли ҳужумчининг бир йиллик шартномаси борлигини инобатга олиб, “Ливерпуль”га 25 миллион фунт таклиф қилиб, уларни трансферга кўндира олмади.
Журналистларнинг Маненинг “Бавария”, “Барселона” ёки “Реал”га ўтиши ҳақидаги саволига футболчи ҳазил билан жавоб берди.
“Биласизлар, мен бу жамоаларнинг фанати эмасман. Мен “Марсель”ни танлайман, улардан кўра шу жамоа учун ўйнаганим яхши", - деди Садио Мане.
Фикрлар