"Ливерпуль"нинг "иштаҳаси" карнай

"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон мерсисайдликларнинг бу мавсумдаги режалари ҳақида фикр билдирди: 

"Биз ўзимиз ўйнаган барча турнирларда ғалаба қозонишни истаймиз. Чемпионлар лигаси, АПЛ, Англия Кубоги ва Лига Кубоги каби мусобақаларда зафар қучишга эътиборимизни қаратганмиз.

Биздек жамоа олдига шундай мақсад қўйиши керак. Шундай бўлса-да, ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз ва ўз устимизда ишлашимиз лозим", - деди Алиссон.

Эслатиб ўтамиз, "қизиллар" бир неча кун аввал АПЛнинг 11-туридан ўрин олган "Вест Хэм"га қарши баҳсда 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!