Бугун бўлиб ўтадиган Суперлига 26-тур учрашувидан сўнг "Локомотив" учун навбатдаги мавсум ўз якунига етади. "Темирйўлчилар" бугун Қаршида "Насаф"га қарши баҳс олиб боради.

Хабарингиз бор, португалиялик мураббий Микаел Секейра клуб билан ўзаро келишган ҳолда "Локомотив"ни тарк этди. Шундан сўнг кўпчилик мухлисларда "Локомотив"ни охирги ўйинда ким бошқаради?" каби саволлар юзага кела бошлади. Клуб раҳбарияти мавсумнинг сўнгги расмий ўйинида жамоани Микаел Секейрага яқиндан ёрдам бериб келган Денис Коростиченко бошқаришини футболчиларга маълум қилди.

Шундай экан, бугунги баҳс Денис Коростиченко учун "Локомотив" бош мураббийи сифатида Суперлигадаги илк ўйин бўлади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×