Лукаку зўрми ёки Кейн?

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель  жамоасига қайтган Ромелу Лукаку ва “аристократлар” қўлга кирита олмаган Ҳарри Кейннинг имкониятларини солиштирди.

- Бу икки йигит энг муҳим голларни уради. Улар ўзлари иштирок этган турнирларнинг ҳар бири рақиб дарвозасига йўл топа олади. Бу жиҳат уларнинг иккисида ҳам бор. Бироқ, Лукаку ва Кейн бошқа томондан умуман бир бирига ўхшамаган ҳужумчилардир, - деди Томас Тухель.

Эслатиб ўтамиз, Томас Тухель шогирдлари премьер-лиганинг 5-турида айнан “Тоттенхэм” билан куч синашади. Учрашув 19 сентябрь куни “Тоттенхэм” майдонида бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)