Лукакуга қудратли харидор чиқди

“Интер”да тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган Ромелу Лукаку Англия премьер-лигасига қайтганидан кейин ўз даражасида ўйнай олмаяпти.

Бу бельгиялик ҳужумчи учун рекорд сумма – 97,5 миллион фунт сарфлаган “аристократлар”нинг норозилигига сабаб бўлди. Лукакунинг Лондондаги келажаги мавҳумлигича қолмоқда. Клуб мутасаддилари унинг ўрнига бошқа ҳужумчи қидираётгани ҳам бор гап. Айниқса, клуб хўжайини Роман Абрамович “Боруссия” тўпурари Эрлинг Холандни Лондонга келишини истамоқда.

Лукаку атрофида вужудга келган вазиятдан ПСЖ унумли фойдаланиб қолмоқчи. Парижликлар маҳоратли футболчи трансфери учун 75 миллион фунт тикишга тайёр.

Ромелу Англияга келганидан буён барча турнирларда 20 маротаба майдонга тушди ва ўз ҳисобига саккизта гол ёздириб қўйди. Бу кўрсаткич “Челси” раҳбарларини умуман қониқтирмаяпти

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×