«Манчестер Сити» АПЛ мавсумини кетма-кет олти ғалаба билан бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасининг 6-турида «Манчестер Сити» сафарда «Ливерпуль»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, манчестерликлар жорий чемпионатнинг дастлабки олти учрашувида ҳам ғалаба қозонди.

Энцо Мареска шогирдлари ушбу ғалабалар серияси давомида «Борнмут»ни (2:1), «Кристал Пэлас»ни (4:1), «Ковентри Сити»ни (1:0), «Манчестер Юнайтед»ни (1:0), «Сандерленд»ни (5:3) ва «Ливерпуль»ни (3:0) мағлуб этди.

Олти турдан кейин жамоанинг тўплар нисбати 16:5 ни ташкил этмоқда. «Манчестер Сити» 18 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Кейинги турда «шаҳарликлар» 17 октябрь куни ўз майдонида «Ипсвич Таун»ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!