“Манчестер Сити” ўзининг аргентиналик собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэронинг юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

"Қирол Кун. "Манчестер Сити"даги барча фурсатдан фойдаланиб, Серхио Агуэрога сўнгги ўн йилликда клуб муваффақиятига қўшган ажойиб ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиришни истайди ва футболчилик фаолиятидан кейинги ҳаётида энг яхши тилакларни тилайди", - дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Агуэро "Манчестер Сити"да 10 йил ўйнаган. У ушбу вақт мобайнида 390 та ўйинда 260 та гол урди ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. У "Манчестер Сити" билан 15 та совринни қўлга киритган, шу жумладан 5 марта АПЛ чемпиони бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×