"Манчестер Сити" яна бир футболчи билан янги шартнома имзолади

Бразилия терма жамоаси аъзоси Эдерсон "Манчестер Сити" билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди. 

"Шаҳарликлар"  ёшли посбон билан 2026 йилгача келишувни узайтирди. Битимнинг молиявий томонлари ошкор қилинмади. 

Эдерсон жорий мавсум 3та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ўтказиб юборди. Иккита ўйинда Мораэс дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Дарвозабон 2017 йил "Бенфика"дан "Манчестер Сити" сафига кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!