“Манчестер Юнайтед”: Испанлар келишувни бузди!

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Испания чемпионатига ижарага жўнатилган Факунда Пельистрини ортга қайтарадиган бўлди.

Манбаларнинг маълум қилишича, “Алавес” 18 ёшли футболчи мавсум ярмига қадар камида 1000 дақиқа майдонда ҳаракат қилишини кафолатлаган. Амалда эса, ярим ҳимоячи ҳозиргача атиги 195 дақиқа ўйнади.

Энди манчестерликлар етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган футболчисини ортга қайтаради ва январда қайтадан бошқа клубга ижарага беради.

Англияликлар истеъдодли футболчини Бельгия чемпионатига жўнатишга қарор қилган ва унга мос жамоа қидирмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!