“Манчестер Юнайтед” Моуриньо бошлаган трансферни барбод қилди

“Рома”нинг янги таркибини шакллантираётган Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед”га керак бўлмай қолган бразилиялик ҳимоячи Алекс Теллес трансферини амалга оширишга ҳаракат қилаётган эди.

Бироқ, манчестерликлар бу трансферни блоклаб қўйди.

Маълумки, ўтган йили “Порту”дан олиб келинган Теллес асосий таркиб учун курашда Люк Шоуга имкониятни бой бермоқда ва асосий вақтини захирада ўтказяпти. У ўтган мавсумда атиги 24 тўртта учрашувда қатнашди холос.

Жозе Моуриньо шу боис уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни мақсад қилганди.

Манчестерликлар билан яна уч йил давом этадиган 28 ёшли ҳимоячининг трансфери 20 миллион еврога баҳоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)