“Манчестер Юнайтед” ўйинчисини зудлик билан ижарадан қайтарди

“Манчестер Юнайтед” ва “Наполи” мутасаддилари Аксель Туанзебе трансфери бўйича келишиб олди, деб хабар бармоқда италиялик журналист Фабрицио Романо.

Манбанинг таъкидлашича, манчестерликлар истеъдодли ҳимоячни ижара асосида Неаполга жўнатишга розилик берган.

Айтилишича, футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтса, мавсум охирига қадар “Наполи” аъзосига айланади.

24 ёшли англиялик футболчи манчестерликлар ижарага юборган жамоа – “Астон Вилла” сафида жами 9 та учрашувда майдонга тушди. Унинг трансфер суммаси 8 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×