"Манчестер Юнайтед" ўз етакчиси Поль Погбани ўз таркибида олиб қолмоқчи.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, клуб франциялик футболчига янги шартнома таклиф этишни истамоқда. Томонлар июль ойида музокаралар столига ўтириши кутиляпти.

Ўз навбатида, 28 ёшли ярим ҳимоячи ўз келажаги борасида ҳали аниқ қарор қабул қилиб улгурмади. Ёзда унинг шартномаси якунига етади. 

Аввалроқ, МЮ бош мураббийига айланган Ральф Рангник Погба ҳақида: "Манчестер Юнайтед"да ўйнашни хоҳламайдиган одамни ишонтиришдан маъно йўқ",-дея фикр билдирган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×