“Манчестер Юнайтед” Погба ўрнига зўр футболчи топиб қўйди

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг жамоадаги келажаги мавҳумлигича қолмоқда. Мавсум охирида томонлар ўртасидаги ҳамкорлик якунланади.

Клуб бир неча маротаба франциялик юлдузга шартнома таклиф қилган эди. Бироқ, Погба уларнинг барини рад этди. Криштиану Роналду келганидан кейин Полнинг фикри ўзгаргани ҳақидаги хабарлар ҳам амалда ўз тасдиғини топгани йўқ.

Клуб мутасаддилари Поль Погбанинг ўрнига бошқа футболчи топиб қўйди. Улар “Боруссия” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни трансфер қилмоқчи.

Аслида манчестерликлар бу футболчи Англияда ўйнаб юрганида унга харидор бўлганди. Бироқ, Беллингем етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлиш учун ўтган йили Дортмунд клубини танлаганди.

“Боруссия” ёш истеъдод эгасининг трансферини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)