“Манчестер Юнайтед”нинг навбатдаги нишони

Ральф Рангник биринчи навбатда “Манчестер Юнайтед” ҳимоячисини кучайтирадиган бўлди. Германиялик мутахассис бунинг учун “Барселона”дан 22 ёшли Рональд Араухони олиб келмоқчи.

Манбаларнинг маълум қилишича, Рангнингнинг шахсан ўзи уругвайлик футболчини Манчестерга олиб келишни талаб қиляпти. Унинг таъкидлашича, Виржиль ван Дейк “Ливерпуль”, Рубен Диаш “Манчестер Сити” футболчиларига таъсир ўтказганидек, Араухо “Юнайтед” ўйинчиларини ўз ортидан эргаштиришга қодир экан.

Манчестерликлар бош мураббий нишонидаги ўйинчи учун 30 миллион евро беришга тайёр.

Араухо “Барселона”нинг асосий таркибида 2020 йилдан бери ўйнамоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади.

Жорий мавсумда 14 та учрашувда қатнашган футболчи ўз вазифасини уддалашдан ташқари, бир жуфт гол ҳам урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×