Манчестерликлар икки трансфердан саксон миллион евро ишлаб олмоқчи
Англия Премьер-лигасидаги аҳволини ўнглаб бораётган “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзги трансферлар даврида ортиқча ўйинчилардан қутилишга ҳаракат қилади.
Манчестерликлар биринчи навбатда ижарага жўнатилган машҳур ҳужумчилар Расмус Хойлунд ва Маркус Рэшфордни сотиш орқали 80 миллион евро ишлаб топишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг YouTube каналида хабар қилди.
Манбага кўра, “Наполи” Хойлундни ижарага олиш учун аллақачон 6 миллион евро тўлаган. Манчестерликлар Италия клуби ҳужумчи учун яна 44 миллион евро тўлашини кутмоқда.
Шунингдек, «Барселона» Маркус Рашфордни 30 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкин. Каталония клуби ҳужумчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган.
Бу трансфер бўйича “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” ўртасида музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда.
Фикрлар