Маоши камайган "Барса" футболчилари янги трансферлардан норози!

"Барселона" жамоасида юзага келган молиявий муаммолар футболчилар орасида ҳам келишмовчиликлар юзага келишига сабаб бўлмоқда. 

Клуб манфаати учун маоши пасайишига рози бўлган футболчилар амалга оширилган трансферлардан норози. "Нега сиз янги футболчилар билан шартнома имзолаётганда биздан иш ҳақи камайишига рози бўлишимизни сўраяпсиз",-демоқда жамоа вакиллари.

Каталонияликлар раҳбарияти Агуэро, Депай, Гарсия каби ўйинчиларни Ла Лига рўйхатидан ўтказиш, шунингдек Лионель Месси билан янги шартнома имзолаш борасида қийин музокаралар билан банд. Бу пайтда улар жамоа аъзоларининг талабларини қондира олиши аниқ эмас.

"Diario Sport" нашрининг маълум қилишича, янги трансферлар бўйича иш олиб борилар экан, футболчилар майдонда бор кучи билан ҳаракат қилмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!