Марсело: Бу жамоадан бир умр қарздорман

"Реал"нинг бразилиялик ҳимоячиси Марсело кеча Испания кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган “Алькояно”га (3:1) қарши ўйинда қўлга киритилган ғалабадан сўнг “Қироллик клуби”даги келажак фаолияти ҳақида гапирди.

“Мен ҳар доим клуб учун бор кучимни берганман ва шартномам охиригача шундай қиламан.

Мен бу жамоадан бир умр қарздорман. Бу ерда кам ёки кўп ўйнаганимнинг аҳамияти йўқ. Муҳими, мени муваффақиятли карьерам бор ва аллақачон клуб тарихига кирганман. Мен Мадридга боримни беришда давом этаман”, - деди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Марселонинг “Реал” билан амалдаги шартномаси шу мавсум охирида ўз ниҳоясига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×