Ўзбекистон Суперлигасининг 12-тур баҳсларига 2 июль кунидан старт берилади. Навоийнинг “Қизилқум” клуби шу куни ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашувга “Қизилқум” 5-ўринда, “Машъал” эса 11-поғонада етиб келди.

Эътиборлиси, навбатдаги тўқнашув жамоаларнинг ўзаро 33-ўйинига айланади. Бунга қадар ўтказилган 32 та учрашувдаги кичик устунлик “Қизилқум” тарафида. Чунки навоийликлар рақибини 10 марта мағлуб этган. “Машъал” бундай имкониятга 9 бор эришган. Яна 13 баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса меҳмонлар фойдасига ишламоқда. “Қизилқум” 39 та гол урган, “Машъал” эса 42 та.

Дарвоқе, “Машъал” жамоаси Навоийда охирги марта 2015 йилги мавсумда ғалаба қозонган. Ўшанда муборакликлар меҳмонда 2:3 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирганди. Шундан буён “Машъал” “Қизилқум” майдонидан қуруқ қўл билан қайтяпти.

Ўтган йилги натижаларга келсак, биринчи даврада “Машъал” майдонидаги тўқнашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган, Навоийдаги ўйинда майдон эгаларининг қўли баланд келган – 1:0.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар